Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2018 йилдаги ПФ-5416-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жорий йилнинг 1-май куни “Карьера кунлари” (Меҳнат ярмаркаси) ўтказилди.

       Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси иштирок этиб, Ислом Академиясини 2018-2019 ўқув йилида бакалавр ҳамда магистр даражаларидаги битирувчиларини ишга таклиф этди. 

       Архив идораларида ишга киришга қизиқиш билдирган ёшларга, аввало, архив хақида тушунчалар берилди. Хусусан, “Архив иши тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига асосан архив хужжатлари давлат мулки эканлиги, “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги муассасалар архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат назорати ва давлат сиёсатини амалга ошириши, шунингдек, МЖТКга янги 2154 моддаларнинг киритилганлиги айтиб ўтилди.  

       Тошкент шаҳар давлат архивининг “Шартнома асосида ҳужжатларни тартибга келтириш бўлими”да ҳужжатларга илмий техник ишлов бериш ишларига ҳамда сақловдаги араб ёзувли ҳужжатларни шарҳлаш ишларига шартнома асосида қабул қилиш таклиф этилди.

        Меҳнат ярмаркасида Архив иши ҳудудий бошқармаси соҳа фаолиятига оид мазмунли видеоролик, баннер ва буклетлар тайёрлаб, фаол иштирок этди. Академия битирувчилари “Карьера кунлари”нинг ўтказилиши нафақат битирувчилар учун, балки фаолият юритаётган муассасаларни замонавий мутахассис ва ғайратли, шижоатли кадрлар билан таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.