21-22 июль 2016 йилда  “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш архивчилар Фарғона шаҳрига учрашишди. Ўтказилган “Ёш архивчилар форуми” тадбирларида Тошкент шаҳар давлат архивининг 2 нафар вакиллари Д.Райимжонов ва А.Умурзоқовлар иштирок этишди. Фарғона вилояти Ҳокимлиги, “Камолот” Ёшлар ижтимоий харакати Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси ҳомийлигида ўтказилган интеклектуал ўйинларда вакилларимиз фаол иштироки учун эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ташкил этилган Республика “Ёш архивчилар форуми” “Биз 25 ёшдамиз” шиори остида ўтказилди.