11-12 марта 2017 йилда  Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармасининг тасарруфидаги архив бинолари ва уларга тегишли майдонларда архив муассасалари ходимларининг умумҳалқ ҳашари ўтказилди. Уюшқоқлик билан ўтказилган ҳашарда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Шунингдек архив муасссалари томонидан “Маҳалла” жамғармасига хайрия маблағлари ўтказилди.