22 ноябрь 2016 йилда  “Ўзбекистон” Милий телерадио компания-сининг “Биз учун муҳим” ток-шоуси Ўзбекистон Республикаси Консти-туциясининг 24 йиллигига бағишлаб тасвирга олиниб, унда Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидан 11 нафар ходимлар иштирок этдилар. Мунозараларда конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар, жумладан фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларида архив ҳужжатларининг ўрни тўғрисида маълумотлар кенг оммага тақдим этилди. Телекўрсатув жорий йил 8 декабрь соат 21-40  “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилади.