29 август 2016 йилда  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан тумандаги турли соҳаларда алоҳида ўрнак кўрсатаётган фаол ходимларни  “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали маросимни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Х.Турдиқулов ва Яшнобод тумани ҳокими Ф.Э.Ҳакимов олиб бориб мукофотларни ўз эгаларига топширишди. Маросимда ҳамкасбларимиз Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.В.Маҳкамов, бош мутахассис О.Л.Кийко ва Тошкент шаҳар давлат архиви етакчи архивчиси Н.О.Исмоилова эсдалик нишонлари билан тақдирланди.