28 июнь 2016 йилда  “Ўзархив” агентлиги Марказий Эксперт Текширув Комиссияси (МТЭК) навбатдаги йиғилишида Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси ЭТК фаолиятининг 2015 йил ҳисоботи тингланди. ЭТК ҳисоботи, тақдим этилган архив рўйхатлари, далолатномалари, йиғмажилдлар номенклатураси, ташкилотларнинг иш юритиш ва архив ишига доир меъёрий ҳужжатлари муҳокамаси якунида ЭТК фаолияти ижобий баҳоланди. Шунингдек, ҳудудлардаги ЭТК аъзоларининг Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармасида қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш таклифи берилди. Йиғилишда “Ўзархив” агентлиги Бош директори ўринбосари, МЭТК раиси Д.Л.Кучарова, 12 нафар аъзолари, таклиф этилган меҳмонлар ва Тошкент шаҳар АИҲБ  бошлиғи А.В.Маҳкамов ва ЭТК аъзолари иштирок этишди.