9 июнь 2017 йилда  Ўзбекистон Республикаси “Архив иши тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари, 2017 йил “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижроси бўйича Тошкент шаҳар давлат архивининг Учтепа туманлараро филиалида “Ўзархив” агентлигининг “Архив хизматларини кўрсатиш маркази” ишга туширилди. “9 июнь Ҳалқаро архивлар куни” байрам тадбирлари доирасида ташкил этилган ушбу марказнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Ҳалқ қабулхонаси, Тошкент шаҳар Ҳокимияти вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари, Тошкент шаҳридаги архив муассасаларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди. Марказ томонидан Тошкент шаҳридаги 5 та йирик архив муассасалари фаолиятлари интеграцияси асосида жисмоний ва юридик шахсларга барча турдаги архив хизматлари кўрсатилади. Ушбу марказ ишида 17 нафар малакали мутахассислар иш ўрни яратилиб, замонавий техника воситалари билан жиҳозланди.

Марказнинг ишга тушириш байрам тадбирида касб байрами муносабати билан 3 нафар соҳадаги илғор раҳбарлар Тошкент шаҳар Ҳокимиятининг фахрий ёрлиғи билан мукофотландилар. Меҳмонларнинг табрик сўзлари ва концерт намойишлари тадбир иштирокчиларига байрамона руҳ бағишлади. Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилди.