Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги Тошкент шаҳар давлат архивининг “Шартнома асосида ташкилот ҳужжатларини тартибга келтириш” бўлими ходимлари, Тошкент шаҳар Идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлари марказий архиви ходимлари ва Тошкент шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган ташкилотлар идоравий архивларининг архивариуслари ҳамда архив учун масъул ходимларининг архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлигини аниқлаш юзасидан 2019 йил 26 июнь куни аттестация ўтказилиши маълум қилинган эди.

     Архив иши ҳудудий бошқармасида мутахассис кадрлар алмашганлиги сабабли аттестация куни кечиктирилган эди. Компетентликни аниқлаш юзасидан аттестация – 2019 йил 18 июль куни ўтказилишини маълум қиламиз.

       Аттестация “Ўзархив” агентлигининг 2012 йил 18 июнда тасдиқланган “Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестация ўтказиш Комиссиясининг иш Регламенти”га асосан 3 босқичда ўтказилади, яъни:

       1-босқич – тест саволлари (50 баллгача);

       2-босқич – вазиятли масала (25 баллгача);

       3-босқич – суҳбат (25 баллгача).

      Архив соҳасида ходимлар иш фаолиятини тўғри ташкил этишда, ҳужжатларни тўғри юритишда ҳамда архив ҳужжатларига чуқур масъулият билан қарашда аттестациянинг роли жуда муҳим. Барчага компетентлик белгиланишидаги синовлардан муваффақиятли ўтишларига тилакдошмиз!