23 декабрь 2016 йилда  “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги архив иши масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (23.09.2016й.) ижросини ташкил этиш ва бошқа турли масалалар кенг муҳокама этилди. Йиғилишда Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари А.Маҳкамов, Ф.Дадаева ва ЎзР МАФ ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар ва идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.