30 август 2016 йилда  Тошкент шаҳар давлат архиви Учтепа туманлараро филиали биносининг ишга тушириш ва очилиш маросими ўтказилди.  Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, “Ўзархив” агентлиги, Тошкент шаҳар Ҳокимияти, давлат архивлари муассасалари, жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбир доирасида “Ўзархив” агентлиги тизимида ўрнак  кўрсатаётган алоҳида ходимларни “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш ўтказилди. Шунингдек, янги архив биносида “Тошкент : кеча ва бугун” архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилди.

\