Архив муассасалари қуйидаги хизматларни кўрсатади :

Ташкилотлар, муассасалар, корхоналар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) ҳужжатларини давлат сақловига қабул қилади;

Ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов беради, йиғмажилдларни муқовалайди;

Иш юритиш ва архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

ташкилотларнинг шонли саналари юзасидан архив маълумотноларини тақдим этади;  

Инсон шажаралари тўғрисида маълумотлар беради ва шахсий таркиб ҳужжатлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;

Мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни бажаради;

Архив фонди ҳужжатларининг электрон суғурта нусхасини яратади;

Архив иши ва иш юритиш йўналиши асослари бўйича мутахассисларни қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсларини амалга оширади;

“Ўзархив” агентлигининг www.archive.uz сайтида архив муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва иш турлари номенклатураси, электрон интерфаол хизматлар номенклатураси асосида Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архивлар қўшимча хизматларни кўрсатади.