Тошкент шаҳар Архив иши

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. У мумий қоидалар

1. Тошкент шаҳар Архив иши бошқармаси (кейинги ўринларда «Бошқарма» деб юритилади) шаҳарда архив иши бўйича давлат бошқарувининг махсус ваколатли органи хисобланади.

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига ва Тошкент шаҳар хокимлигига бўйсунади ҳамда фаолияти тўғрисида уларга хисобот беради.

2. Бошқарма тизимига Тошкент шаҳар давлат архиви киради ва у ўз фаолияти жараёнида Тошкент шаҳар Архив иши бошқармасига бевосита бўйсунади.

3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарор ва фар­мойишларига, Тошкент шаҳар Хокимининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигининг низомлари, йўриқномалари, қоидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал килади.

4. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бевосита, шунингдек унга бўйсунувчи, ўз фаолиятини бошқарма томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширувчи Тошкент шаҳар давлат архиви оркали хал қилади.

  1. Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Бошқарманинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

Тошкент шахрида архив иши ва иш юритиш сохасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Шаҳарда архив иши сохасидаги қонун ва қонуности хужжатларининг бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

Бошқарма тизимидаги архив муассасалари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш, уларнинг сифатли ва самарали ишларини таъминлаш;

Бошқарма тизимидаги архив муассасалари ва идоравий архивларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, сақловини таъминлаш, давлат хисобини олиб бориш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил

қилиш;

Бошқарма тизимидаги архив муассасаларининг архившунослик, хужжатшунослик ва археография ишларини юритиш масалалари бўйича ташкилий-услубий ишларни ташкил қилиш ва мувофиклаштириш, илмий-тадкикотлар ва илмий-техникавий ютуқлар натижаларини бошқарма тизимидаги архивлар, идоравий ва идоралараро архивлар амалий фаолиятига жорий этиш;

Ташкилотларда архив иши ва иш юритиш холатини тахлил қилиш ва уларни ривожланиш анъаналари ва қонунчилигини ўрганиш;

Идоравий архивлар фаолиятига ва Тошкент шахридаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иш юритишига оид хужжатларни ташкил этиш юзасидан ташкилий- услубий рахбарликни амалга ошириш;

Архив иши сохасидаги мамлакатимиз ва чет эл илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни жорий этиш;

шаҳарда архив ишини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан зарур таклий иларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Тошкент шахрида давлат архиви ва ташкилотлар архив муассасалари тизимида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига тааллуқли ахборот ресурслари сақловини таъминловчи электрон архивларнинг яратилиши ва фаолият юритишини йўлга қуйиш хамда мувофиқлаштириш;

6. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Шаҳарда архив иши ва иш юритишни ривожлантириш Дастурларини ва Мақсадли мўлжалларини амалга оширади;

Бошқарма тизимидаги архив муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг хужжатлар билан жамланиши ва сақловини таъминлаш, улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар, қарор ва фармойишлар лойихаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Тошкент шаҳар хокимлигига киритади ва амалга оширилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларининг шаҳар архив муассасаларида жамланиши ва сакланишини ташкил этади, хужжатларнинг шаҳар давлат архивига топширилишида, жамоат ташкилотларида ва фуқаролар қўлида сақланаётган тарихий ва маданий хужжатли ёдгорликлар билан тўлдирилишда белгиланган тартибга риоя килинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг шаҳар давлат архивида ва идоравий архивларда сақланаётган хужжатларнинг, шунингдек жамоат ташкилотларида хамда фуқаролар қўлида сақланаётган тарихий ва маданий хужжатли ёдгорликларнинг шаҳар фонд каталоги бўйича давлат хисобини олиб боради, улар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига белгиланган тартибда маълумотлар беради;

Бошқарма тизимидаги архив муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, руйхатга олиш, давлат хисобини олиб бориш, сакловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этади;

Тошкент шахрида архив иши сохасидаги қонун хужжатларига риоя килинишини мунтазам назорат қилиб боради;

Шаҳарда архив ишини ривожлантиришни истиқбол ва жорий режаларини ишлаб чиқади ва бажарилишини таъминлайди;

Шаҳар давлат архивлари тизими ва тузилмаларини такомиллаштириш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этади ва олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган холда Тошкент шаҳар хокимлигига шаҳар давлат архиви филиалларни ташкил этиш ёки тугатиш хакида таклифлар киритади, Тошкент шаҳар Хокимининг янги филиалларни очиш тўғрисидаги қарори лойихасини келишишда кўмаклашади;

Тошкент шахридаги ташкилотлар иш юритишидаги хужжатларни ташкил этиш хамда идоралараро (жумладан, шахсий таркиб бўйича) архивлар иши устидан ташкилий- услубий рахбарликни амалга оширади;

Архив муассасаларининг услубий ишларини ташкил этади, архив иши ва иш юритиш амалиётига илмий-техникавий ютуқларни, архившунослик бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;

Хужжатларнинг, жумладан давлат ахборот ресурсларини илмий ва амалий қимматдорлиги экспертизасини ташкил этади ва давлат хамда электрон архивларнинг доимий сакдовига танлаб олади;

Тошкент шаҳридаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимослари ва фуқароларнинг тарихий-хужжатли ёдгорликларни тўплаш учун рухсат сўраб ёзган аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, улар юзасидан хулосалар тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этади;

Шаҳар ва туманлардаги тарихий-хужжатли ёдгорликларни махсус рухсатномалар рўйхати асосида тўпланишини назорат қилади;

белгиланган тартибда шаҳар давлат архивида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатлари таркиби ва мазмуни тўғрисида маълумот-ахборот адабиётларининг нашр этишни ташкил килади:

Шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатлари таркибига киритилиши керак бўлган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тоифасини белгилайди;

Республика ва чет эл архивларининг илғор иш тажрибаларини ўрганиб оммалаштиради, архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш бўйича кенгашлар, семинарлар, машғулотлар ўтказади;

Қонунчиликда белгиланган тартибда шаҳар архив муассасалари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этади ва хизматлар спекторини кенгайтиради;

Тошкент шахрида архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар, жумладан чет эл грантлари ва бошқа лойихаларни жалб этилишини ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

Нодавлат архив фондлари хужжатларини давлат томонидан сотиб олиш бўйича имтиёзли хуқуқини амалга оширади;

Тошкент шаҳар бюджет лойихасига шаҳар давлат архивлари таъминотига зарур бўлган харажатлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг молиялаштирилиши ва сарфланишини назорат қилиб боради;

Шаҳар архив муассасалари, идоравий архивлар хамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил этади;

Архив иши ва иш юритиш сохасига сифатли кадрлар тайёрлаш борасида Тошкент шахридаги олий ва ўрта махсус, касб хунар ўқув масканларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ахборот ресурслари ва электрон хужжатларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ўта қимматли ва ноёб хужжатларини суғурта нусхаларини яратишни ташкил этади;

Фуқаролар мурожаатларини, шу жумладан консуллик сўровларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини ташкил этади ва таъминлайди;

Бошқарма архив иши бўйича қонун ва меъёрий хужжатларда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Бошқарма хуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Бошқарма қуйидаги хуқуқларга эга:

Архив иши ва иш юритишни янада яхшилаш хамда уларни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлиги хамда Тошкент шаҳар хокимлигига таклифлар киритиш;

Бошқарма ваколати доирасида шаҳар давлат хокимияти ва бошқарув органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлардан (уларни мулкчилик шаклидан қатьий назар) архив иши ва иш юритишга оид хамда бошқа зарур маълумотларни сўраб олиш;

Бошқарма фондлар каталоги учун Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди  жужжатларини доимий сақловчи шаҳар давлат архиви хамда идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, шунингдек фукаролардан зарур бўлган маълумотларни  олиш;

Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органларидан тугатилаётган ташкилотлар хақида маълумотларни олиш;

Шаҳардаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакилларининг архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш масалалари бўйича хисоботларини тинглаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши зарур бўлган кўрсатмаларни бериш;

Шаҳардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган Архив иши ва иш юритиш хужжатларини ташкил этиш масалаларига доир низомлар, йўриқномалар, қоидалар, йиғмажилдлар номенклатуралари, ўқув дастурлари ва бошқа меъёрий хужжатларни келишиб бериш;

Мансабдор шахсларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўк қилинишига олиб кёлган шароитлар яратганлиги тўғрисида қатъий чоралар кўриш учун шаҳарнинг тегишли тергов органларига хабар қилиш;

Архив иши ва иш юритиш масалаларини мухокамаси учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

Бошқарма ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқадиган ваколатлари доирасидаги бошқа хуқуқларга хам эгадир.

8. Бошқарманинг масъул ходимлари ўз хизмат бурчларини бажаришлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъий

назар) архивлари ва иш юритиш хизматларига белгиланган тартибда кириш хукукига эгадирлар.

9. Бошқарма Тошкент шахрида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди хужжатларини жамлаш, шакллантириш, давлат хисобини юритиш, сақловини таъминлаш ва улардан фойдаланиш хамда тизимидаги архивлар фаолиятини ташкил этиш учун жавоб беради.

IV.Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

 

10. Бошқармага Тошкент шаҳар Хокими билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод килинадиган бошлиқ рахбарлик қилади.

11. Бошқарма бошлиги:

Бошқарма зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» Агентлиги низомлари, йуриқномалари, коидалари, буйруқлари ва кўрсатмаларини бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Бошқарма ходимларининг, шунингдек шаҳар давлат архиви хамда шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви директорларининг фаолиятига рахбарлик қилиш жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Шаҳар хокимлиги қарорлари, фармойишлари ва кўрсатмаларини бажариш учун уларга асосланган холда ўз тасарруфидаги ташкилотларга тегишли буйруқлар ва кўрсатмалар беради;

Бошқарма девони ходимларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Ўзархив» агентлиги ва шаҳар Хокими билан келишилган холда - Тошкент шаҳар давлат архиви хамда Тошкент шаҳар шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви директорларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Бошқарма девони мехнатига хақ тўлаш фондини, штатлар жадвалини, Бошқарма девони ва Тошкент шаҳар давлат архивини таъминлаш харажатлари сметасини тасдиклайди, Тошкент шаҳар хокимлиги Молия бош бошқармаси билан келишилган холда мехнатга хақ тўлаш хамда рағбатлантириш тизими ва миқдорини белгилайди.

12. Тошкент шаҳар архив иши бошқармаси ходимларининг умумий сони ва тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси (Вазирлар Махкамасининг 26.08.2008 йилдаги №194 қарори 4-иловасига мувофиқ) томонидан тасдиқланади.

13. Бошқармада таркибида 5 нафар аъзоси бўлган Дирекция тузилади:

     Бошқарма бошлиғи (Дирекция раиси);

     Давлат архиви директори (Дирекция раиси ўринбосари);

     Бошқарма бош мутахассиси (Дирекция котиби);

     Шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви дирекгори (Дирекция аъзоси);

     Бошқарма катта инспектори (Дирекция аъзоси):

     Дирекция Низоми ва шахсий таркиби Бошқарма бошлиги томонидан тасдикланади;

Дирекция ўз мажлисларида шахарда архив ишини ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини бажарилиши, услубий қўлланма ва меъёрий хужжатлар лойихалари, идоралараро алокаларни ривожлантириш хамда Тошкент шаҳар давлат архиви, шахсий таркиб бўйича идоралараро Марказий архиви, идоравий архивлар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг иш юритиш хизмати фаолиятининг бошқа масалаларини мухокама этади, тегишли қарорлар қабул қилади.

Дирекция қарори Бошқарма бошлиғи томонидан тасдикланган баённома билан расмийлаштирилади. Бошқарма бошлиги ва Дирекция аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, Бошқарма бошлиги ўз қарорини хаётга татбиқ этади ва юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Махкамаси хузуридаги “Ўзархив” агентлигига ахборот беради. Дирекция аъзолари хам ўз ўрнида ўз фикрларини шу манзилга маълум қилишлари мумкин.

14. Бошқармада шаҳар давлат архиви ва идоравий архивларда сақланаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибини белгилаш ва хужжатлар қимматдорлиги экспертизасини ўтказиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар хужжатларини ташкил этиш, шакллантириш ва иш юритиш билан боғлик амалий масалаларни кўриб чиқиш мақсадида эксперт-текширув комиссия (ЭТК)си фаолият кўрсатади.

15. Бошқарма мустақил сметага эга бўлиб, Тошкент шаҳар давлат архивини хисобга олган холда шаҳар бюджети хисобидан таъминланади.

16. Бошқарма юридик шахс хисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган мухрга, банк муассасаларида хисоб-китоб ва бошқа хисоб рақамларига эга бўлади.

17. Бошқармани қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофик амалга оширилади.